Данғарада “Соғлом ҳаёт сари 5000 қадам” юриш марафони ўтказилди.
2026-06-11 08:00:00 / Янгиликлар
Данғарада “Соғлом ҳаёт сари 5000 қадам” юриш марафони ўтказилди.

«Ёшлар ойлиги » муносабати билан Ёшлар куни доирасида аҳоли ҳамда ёшлар ўртасида соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб этиш ҳамда жисмоний фаолликни ошириш мақсадида Дангʻара тумани Спорт мактабида “Соғлом ҳаёт сари 5000 қадам” юриш марафони ташкил этилди.
🔷Юришдан кўзланган асосий мақсад аҳоли ўртасида жисмоний фаолликни ошириш, соғлом ҳаёт тарзини кенг оммалаштириш ҳамда ёшларни спортга янада кўпроқ жалб этишдан иборат бўлди.
🔷Тадбир доирасида иштирокчилар учун бадантарбия машғулотлари ўтказилиб, соғлом турмуш тарзига оид тушунчалар айтиб ўтилди.








