Пишқарон МФЙ ҳудудида жойлашган Халқ қабулхонасида Данғара тумани ҳокимининг навбатдаги шахсий қабули ташкил этилди.
2026-06-10 11:00:00 / Янгиликлар

Пишқарон МФЙ ҳудудида жойлашган Халқ қабулхонасида Данғара тумани ҳокимининг навбатдаги шахсий қабули ташкил этилди.
🔷Қабулда туман ҳокимининг ўринбосарлари, халқ депутатлари туман Кенгаши депутатлари ҳамда тегишли корхона ва ташкилотлар раҳбарлари иштирок этди.
🔷Қабул давомида фуқароларнинг ижтимоий ҳимоя, бандлик, коммунал хизматлар, моддий ва тиббий ёрдам олиш , ер муносабатлари, тадбиркорлик фаолиятини бошлаш учун банк кредитлари ажратиш, уй-жой, инфратузилма ва бошқа соҳаларга оид мурожаатлари тингланди.
🔷Ҳар бир мурожаат юзасидан масъул ташкилот ва идоралар раҳбарлари иштирокида атрофлича муҳокама ўтказилиб, масалаларни қонуний ҳал этиш бўйича тегишли топшириқлар берилди.
🔷Айрим мурожаатлар жойида ижобий ҳал этилган бўлса, қўшимча ўрганиш талаб этадиган масалалар назоратга олиниб, ижросини таъминлаш бўйича масъулларга аниқ вазифалар юклатилди.
🔷Данғара тумани ҳокимлиги томонидан фуқаролар мурожаатларини кўриб чиқиш ва уларнинг қонуний манфаатларини таъминлаш борасидаги ишлар изчил давом эттирилмоқда.









