Данғара туманида “Аёллар дафтари” бўйича амалий ёрдамларнинг мазмун-моҳияти юзасидан семинар ўтказилди
2026-06-09 10:00:00 / Янгиликлар

Данғара туманида “Аёллар дафтари” бўйича амалий ёрдамларнинг мазмун-моҳияти юзасидан семинар ўтказилди
🔷Данғара туманида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 12 майдаги 239-сонли қарори билан тасдиқланган “Аёллар дафтари”ни юритиш орқали хотин-қизларни ижтимоий-иқтисодий қўллаб-қувватлаш тартиби Низоми асосида хотин-қизларга кўрсатилаётган амалий ёрдамларнинг мазмун-моҳияти юзасидан семинар ташкил этилди.
🔷Семинарда республикадан бириктирилган вакил Ж. Деҳқонов, вилоят касаба уюшмасидан бириктирилган вакил Ж. Зокиров, туман ҳокими Ш. Тожихакимов, туман ИИБ бошлиғи Ж. Бозорбоев, “Аёллар дафтари” 7-босқич туман штаби аъзолари, маҳалла раислари ҳамда маҳалла хотин-қизлар фаоллари иштирок этдилар.
🔷Семинар давомида “Аёллар дафтари” тизими орқали хотин-қизларнинг бандлигини таъминлаш, тадбиркорликка жалб қилиш, ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларни қўллаб-қувватлаш ва уларнинг ҳаёт сифатини яхшилаш бўйича амалга оширилаётган ишлар юзасидан тавсиялар бериб ўтилди
🔷Тадбир давомида тумандаги Бой-бўта маҳалласи мисолида “Аёллар дафтари”ни шакллантириш жараёни, хотин-қизларга кўрсатиладиган ёрдам турлари ҳамда уларни ижтимоий-иқтисодий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш механизмлари бўйича тақдимотлар тингланди.






