Сойшилдир МФЙда ташаббусли бюджет асосида қурилган футбол майдони фойдаланишга топширилди
2026-06-08 09:00:00 / Янгиликлар

🔷Сойшилдир маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида аҳоли, айниқса ёшларнинг спорт билан мунтазам шуғулланиши учун яна бир муҳим объект замонавий футбол майдони фойдаланишга топширилди.
🔷Мазкур лойиҳа аҳоли ташаббуси билан илгари сурилиб, “Ташаббусли бюджет” дастури доирасида амалга оширилди. Янги спорт иншооти маҳалла ёшларининг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш, уларни соғлом турмуш тарзига жалб этиш ҳамда футбол спортини янада оммалаштиришга хизмат қилади.
🔷Тантанали очилиш маросимида туман ҳокими, Фарғона вилояти футбол ассоциацияси жамоаси, маҳалла фаоллари, нуронийлар, ёшлар ва кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этди.
🔷Тадбир давомида сўзга чиққанлар мамлакатимизда спорт инфратузилмасини ривожлантириш, ёшлар учун муносиб шарт-шароитлар яратиш борасида амалга оширилаётган ишларга алоҳида тўхталиб ўтдилар.
🔷Замонавий талаблар асосида барпо этилган футбол майдони маҳалла ёшларининг иқтидорини намоён этиши, турли мусобақалар ўтказилиши ва соғлом турмуш тарзини тарғиб қилишда муҳим аҳамият касб этади.









