Данғара тумани 2-сон техникумида “Янги Ўзбекистон бунёдкорлари – 2026” Республика касбий маҳорат танловининг туман босқичи, хусусан, “График дизайн технологияси” касби бўйича биринчи босқич очилиш тадбири бўлиб ўтди.
2026-06-01 11:00:00 / Янгиликлар

Данғара тумани 2-сон техникумида “Янги Ўзбекистон бунёдкорлари – 2026” Республика касбий маҳорат танловининг туман босқичи, хусусан, “График дизайн технологияси” касби бўйича биринчи босқич очилиш тадбири бўлиб ўтди.
🔷Мазкур тадбирда Данғара тумани ҳокими иштирок этиб, йиғилганларни ушбу нуфузли танловнинг бошланиши билан табриклаб, мамлакатимизда ёшларнинг замонавий касб-ҳунарларни эгаллаши, уларнинг ижодий ва интеллектуал салоҳиятини рўёбга чиқаришга алоҳида эътибор қаратилаётганини таъкидлади.
🔷Шунингдек, танлов ёшларнинг касбий билим ва кўникмаларини мустаҳкамлаш, иқтидорли ўғил-қизларни кашф этиш ҳамда уларни қўллаб-қувватлашда муҳим аҳамият касб этишини қайд этди.
🔷Танлов иштирокчилари ўз билим ва маҳоратларини намоён этиш, соҳадаги энг яхши натижаларни кўрсатиш учун беллашадилар.






