“Сўнгги қўнғироқ” — орзулар сари очилган янги ҳаёт эшиги
2026-05-25 08:00:00 / Янгиликлар

“Сўнгги қўнғироқ” — орзулар сари очилган янги ҳаёт эшиги
🔷Данғара туманидаги 43 та умумтаълим мактабларида “Юксак маърифатли авлод — Учинчи Ренессанс пойдевори!” шиори остида “Сўнгги қўнғироқ” тадбирлари кўтаринки руҳ ва унутилмас лаҳзаларга бой тарзда ташкил этилди.
🔷Тадбирлар давомида барча умумтаълим мактабларида Ўзбекистон Республикаси Президентининг мамлакатимиз умумтаълим мактаблари битирувчиларига йўллаган табриги ўқиб эшиттирилди.
🔷Жорий ўқув йилида тумандаги 2146 нафар 11-синф битирувчилари мустақил ҳаёт сари илк қадам қўймоқда. Қувонарлиси, уларнинг 40 нафари мактабни олтин медаль билан тамомлаб, ўз билим ва иқтидорини намоён этди. Шунингдек, 55 нафар битирувчи муддатидан олдин олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиниб, талаба бўлиш бахтига муяссар бўлди
🔷“Сўнгги қўнғироқ” тадбирлари куй-қўшиқлар, самимий табриклар ва эзгу тилаклар билан давом этди. Устозлар ва ота-оналар битирувчиларга оқ йўл тилаб, уларнинг келгусида юртимиз тараққиётига муносиб ҳисса қўшадиган етук кадрлар бўлиб камол топишига ишонч билдирдилар.









