Данғарада “ДХХ кубоги” ғолибларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди
2026-05-21 17:00:00 / Янгиликлар

Данғарада “ДХХ кубоги” ғолибларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди
🏆 Данғара тумани истироҳат боғида “ДХХ кубоги” доирасида ўтказилган мини-футбол ва футбол мусобақалари ғолибларини тақдирлаш тадбири юқори савияда ташкил этилди.
⚽️ Мусобақаларда маҳаллалардан иштирок этган ўғил болалар жамоалари ҳамда қизлар ўртасидаги жамоалари ўзаро қизғин ва муросасиз баҳсларда иштирок этиб, спортга бўлган қизиқиш ва интилишларини намоён этди.
🔷Тадбир бошида туман ҳокими сўзга чиқиб, спорт мусобақалари ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш, уларни соғлом турмуш тарзига жалб қилиш ва ватанпарвар ёшлар қилиб тарбиялашда муҳим аҳамият касб этишини алоҳида таъкидлаб ўтди.
🔷Тадбир давомида ғолиб ва совриндор жамоаларга кубок, медаль, диплом ҳамда эсдалик совғалари туман ҳокими бошчилигидаги туман раҳбарлари томонидан тантанали равишда топширилди.
🔷Шунингдек, тадбирнинг маданий қисмида туман маданият бўлими санъаткорлари ҳамда ўзбек эстрадасининг таниқли вакили иштирокида концерт дастури намойиш этилди.









