“Ташаббусли бюджет” — аҳоли манфаати йўлидаги амалий қадам
2026-05-22 10:00:00 / Янгиликлар

“Ташаббусли бюджет” — аҳоли манфаати йўлидаги амалий қадам
🔷 Маҳалла инфратузилмасини ривожлантириш, аҳолига янада қулай ва обод муҳит яратиш мақсадида “Ташаббусли бюджет” лойиҳаси доирасида муҳим ишлар амалга оширилмоқда.
🔷 “Ташаббусли бюджет” жараёнида “Янги замон МФЙ кўчаларини асфальтлаш” лойиҳаси кенг жамоатчилик қўллаб-қувватловига эга бўлиб, ғолиб деб топилган эди.
🔷 Айни пайтда Янги Замон МФЙ ҳудудида асфальтлаш ишлари жадал суръатларда олиб борилмоқда. Қурилиш жараёнлари белгиланган талаблар асосида амалга оширилиб, масъул ташкилотлар томонидан ишлар сифати ва муддатлари доимий назорат қилинмоқда.
🔷 Мазкур лойиҳа маҳалла фуқароларининг ташаббуси ва таклифлари асосида шакллантирилиб, ички йўллар ҳолатини яхшилаш, транспорт ҳаракати учун қулайлик яратиш ҳамда фуқароларнинг кундалик турмуш шароитини янада яхшилашга хизмат қилади.







