“Ибратли оила” кўкрак нишонлари ўз эгаларига тантанали равишда топширилди
2026-05-15 10:00:00 / Янгиликлар

“Ибратли оила” кўкрак нишонлари ўз эгаларига тантанали равишда топширилди
🔷Данғара тумани ҳокимлиги, туман Оила ва хотин-қизлар бўлими ҳамда туман маданият маркази ҳамкорлигида 15 май — Халқаро оила куни муносабати билан маданий-маърифий тадбир ташкил этилди.
🔷Фарзанд тарбияси билан боғлиқ миллий қадрият ва анъаналаримизни улуғлаш, кекса авлод вакилларининг ҳаётий тажрибаларини кенг тарғиб қилиш мақсадида ўтказилган мазкур тадбирда тумандаги фаол хотин-қизлар, нуроний онахонлар, ёшлар ҳамда ибратли оилалар иштирок этди.
🔷Тадбир давомида нуроний онахонлар томонидан оила мустаҳкамлигини таъминлаш, ёшлар тарбиясида миллий қадрият ва анъаналарнинг ўрни, аҳиллик ва меҳр-оқибат муҳитини шакллантириш борасида ҳаётий мисоллар асосида фикр-мулоҳазалар билдирилди.
🔷“Халқаро оила куни” муносабати билан ташкил этилган тадбирда оилавий қадриятларни асраб-авайлаш ва мустаҳкамлашга муносиб ҳисса қўшиб келаётган бир қатор оилаларга “Ибратли оила” кўкрак нишонлари ҳамда эсдалик совғалари туман ҳокими ва туман прокурори томонидан тантанали равишда топширилди.
🔷Тадбир якунида туман маданият бўлими ходимлари ижросида янграган куй-қўшиқлар иштирокчиларга кўтаринки кайфият бағишлади.









