Данғара туманида миришкор пиллакорлар меҳнатига муносиб баҳо берилмоқда
2026-05-12 09:00:00 / Янгиликлар

Данғара туманида миришкор пиллакорлар меҳнатига муносиб баҳо берилмоқда
🔷Данғара туманида пиллачилик мавсуми қизғин паллага кириб, пилла омборларида ҳосил чуғи баланд бўлмоқда. Туман пиллакорлари бу йилги мавсумда 3783 қути ипак қуртидан мўл ҳосил олиш ҳамда шартномавий режани ортиғи билан бажаришни мақсад қилган.
🔷Данғара тумани ҳокими ҳамда “Данғара Ипаги” МЧЖ кластер корхонаси раҳбари пиллачилик йўналишида фаолият олиб бораётган хонадонларда бўлиб, пилла терими жараёнлари билан яқиндан танишдилар.
🔷Жумладан, миришкор пиллакорлар Элёржон Хайдаров ва Нурматов Асадбек хонадонида бўлиб, парвариш қилинган ипак қуртлари ва етиштирилаётган пилла ҳосили кўздан кечирилди. Суҳбат давомида пиллакорлар томонидан амалга оширилаётган самарали ишлар, соҳада тўпланган тажрибалар ҳамда мавсумни уюшқоқлик билан ўтказиш борасидаги фикр-мулоҳазалар тингланди.
🔷Туман ҳокими пилла етиштиришда самарали меҳнат қилаётган миришкорларнинг ҳалол ва машаққатли меҳнатини алоҳида эътироф этиб, бугунги кунда пиллачилик соҳаси аҳоли бандлигини таъминлаш, хонадонлар даромадини ошириш ҳамда қишлоқ хўжалиги иқтисодиётини ривожлантиришда муҳим аҳамият касб этаётганини таъкидлади.









