Данғара туманида ҳоким ёрдамчилари фаолиятига бағишланган очиқ мулоқот бўлиб ўтди.
2026-05-06 13:00:00 / Янгиликлар

Данғара туманида ҳоким ёрдамчилари фаолиятига бағишланган очиқ мулоқот бўлиб ўтди.
🔷Унда туман ҳокими ўринбосарлари, ҳоким ёрдамчилари, шунингдек, тегишли корхона, ташкилот ва муассасалар раҳбарлари иштирок этди.
🔷Очиқ мулоқот давомида ҳоким ёрдамчилари томонидан туманда амалга оширилаётган ислоҳотлар, янги иш ўринларини яратиш, аҳоли турмуш шароитларини яхшилашга қаратилган истиқболли режалар ҳақида атрофлича маълумот берилди.
🔷Шунингдек, жорий йилда маҳаллаларда аҳоли бандлигини таъминлаш, янги иш ўринлари яратиш бўйича амалга оширилган ишлар таҳлил қилиниб, мавжуд муаммолар муҳокама этилди.
🔷Мулоқот якунида ҳоким ёрдамчилари томонидан билдирилган таклифлар ва тушган мурожаатлар кўриб чиқилиб, уларни ижобий ҳал этиш бўйича аниқ чора-тадбирлар белгилаб олинди.







