“Янги Ўзбекистон Олимпия чўққилари” ҳамда “Президент Олимпиадаси” мусобақалари
2026-04-02 13:25:00 / Янгиликлар

Данғара тумани спорт мактабида “Янги Ўзбекистон Олимпия чўққилари” ҳамда “Президент Олимпиадаси” мусобақаларининг биринчи босқичи доирасида спортнинг гандбол тури бўйича мусобақа бўлиб ўтди.
🔷Тадбирда туман ҳокими ҳамда туман раҳбарлари иштирок этиб, ёшларга яратилаётган имкониятлар, спортни ривожлантиришга қаратилган эътибор ва бундай мусобақаларнинг аҳамияти ҳақида ўз фикр-мулоҳазаларини билдирдилар
🔷Мазкур мусобақада туманнинг турли ҳудудларидан келган ёш спортчилар фаол иштирок этиб, ўз маҳорат ва жисмоний тайёргарликларини намоён этдилар. Қизғин ва муросасиз кечган баҳслар иштирокчилар ўртасида соғлом рақобат ва жамоавийлик руҳини янада мустаҳкамлади.
🔷Қизғин ва муросасиз кечган беллашувларда иштирокчилар ўз маҳорати ва иродасини намоён этиб, ғолиблик учун кураш олиб бордилар.









