Данғара тумани 1-сон техникумида ёшлар билан очиқ мулоқот руҳида учрашув ташкил этилди.
2026-04-02 12:00:00 / Янгиликлар

🔷Данғара тумани 1-сон техникумида ёшлар билан очиқ мулоқот руҳида учрашув ташкил этилди. Мазкур тадбирда туман ҳокими, туман раҳбарлари, таълим муассасаси ўқитувчилари ҳамда фаол ва ташаббускор ёшлар иштирок этди.
🔷Учрашув давомида ёшларнинг ижтимоий-иқтисодий фаоллигини ошириш, уларни қўллаб-қувватлаш, бандлигини таъминлаш ва тадбиркорликка жалб этиш масалалари атрофлича муҳокама қилинди.
🔷Тадбирда сунъий интеллект соҳасига алоҳида эътибор қаратилиб, унинг замонавий ҳаётдаги ўрни, таълим ва бизнес жараёнларидаги имкониятлари, рақамли иқтисодиётни ривожлантиришдаги аҳамияти ҳақида кенг тушунчалар берилди.
🔷Шунингдек, мулоқот чоғида ёшлар ўртасида кўпайиб бораётган жиноятчилик ҳолатлари, унинг сабаблари ва олдини олиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди
🔷Учрашув давомида ёшлар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олди, таклиф ва ташаббусларини билдириш имконига эга бўлди.






