Данғарада ёшлар ташаббуси — янги футбол майдони фойдаланишга топширилди
2026-04-02 09:00:00 / Янгиликлар

Данғарада ёшлар ташаббуси — янги футбол майдони фойдаланишга топширилди
🔷Данғара тумани Доимобод маҳалла фуқаролар йиғинида маҳалла аҳолиси ташаббуси асосида барпо этилган янги футбол майдонининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди.
🔷Тадбирда туман ҳокими бошчилигидаги туман раҳбарлари, нуронийлар ҳамда кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этди. Улар томонидан ёшларга яратилган шарт-шароитлар, спортга бўлган эътибор ва бундай ташаббусларнинг аҳамияти алоҳида таъкидланди.
🔷Мазкур тадбир “Ёшлар куни” муносабати билан ўтказилиб, доирасида футбол мусобақаси ҳам ташкил этилди. Қизғин ва муросасиз ўтган ўйинларда маҳалланинг ёшлари ўз маҳорат ва жисмоний тайёргарликларини намоён этишди.
🔷Янги футбол майдони нафақат спорт мусобақаларини ўтказиш, балки ёшларни соғлом турмуш тарзига йўналтириш, улар ўртасида дўстлик ва бирдамликни мустаҳкамлашга хизмат қилиши билан аҳамиятлидир.








