Пиллачилик — даромад ва бандлик манбаи
2026-03-27 09:00:00 / Янгиликлар

🔷Данғара туманида “Пиллакор аёл — меҳнат ва барака тимсоли” мавзусида муҳим ўқув-семинар бўлиб ўтди.
🔷Ушбу тадбирда вилоят ва туман раҳбарияти, соҳа мутахассислари, касаначилар ҳамда фаол хотин-қизлар иштирок этиб, пиллачиликни янада ривожлантириш масалаларини муҳокама қилдилар.
🔷Семинар давомида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 6 мартдаги ПҚ-87-сон қарори мазмун-моҳияти, пиллачилик соҳасига яратилаётган имкониятлар ва имтиёзлар ҳақида атрофлича маълумот берилди.
🔷Тадбир жараёнида пилла етиштиришнинг замонавий усуллари, пиллакорлар даромадини ошириш йўллари, хонадонларда ипак қуртини тўғри парваришлаш ва уй шароитида ипак ишлаб чиқариш имкониятлари кенг муҳокама қилинди.
🔷Ишсиз хотин-қизларни пиллачиликка жалб қилиш, уларни янги агротехник билимлар билан таъминлаш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.
🔷Мутахассислар томонидан иштирокчиларга юқори ҳосилдорликка эришиш, сифатли ипак қурти танлаш ҳамда самарали парвариш технологияларини қўллаш бўйича амалий тавсиялар берилди.









