Данғара тумани Қияли қўрғонча МФЙ ҳудудида жойлашган “ЗероМах Счоол” ўқув маркази фаолияти билан туман раҳбарлари яқиндан танишдилар.
2026-03-26 12:25:00 / Янгиликлар

Данғара тумани Қияли қўрғонча МФЙ ҳудудида жойлашган “ЗероМах Счоол” ўқув маркази фаолияти билан туман раҳбарлари яқиндан танишдилар.
🔷Марказ асосчиси Назиров Зайнобиддин томонидан ташкил этилган ушбу таълим маскани ёшларга замонавий билим бериш, уларнинг интеллектуал салоҳиятини ривожлантириш ҳамда рақобатбардош кадрлар тайёрлашга қаратилган.
🔷Ташриф давомида марказда яратилган шарт-шароитлар, ўқув жараёни, замонавий ўқитиш усуллари ва ўқув дастурлари билан танишилди. Шунингдек, ўқувчилар учун ташкил этилган қулай муҳит, малакали ўқитувчилар жамоаси ҳамда фанлар кесимида олиб борилаётган дарс жараёнлари юзасидан маълумотлар берилди.
🔷Шу билан бирга, келгусида марказ фаолиятини янада кенгайтириш ва ривожлантириш бўйича ўз таклиф ва тавсияларини билдирдилар.






