“Ёшлар куни” муносабати билан ёшлар учун бўш иш ўринлари меҳнат ярмаркаси юқори савияда ташкил этилди.
2026-03-26 10:00:00 / Янгиликлар

Данғара тумани 1-сон политехникумида “Ёшлар куни” муносабати билан ёшлар учун бўш иш ўринлари меҳнат ярмаркаси юқори савияда ташкил этилди.
🔷Ушбу тадбир ёшларнинг бандлигини таъминлаш, уларни муносиб иш ўринлари билан таъминлаш, касбга йўналтириш ҳамда замонавий меҳнат бозори талаблари асосида малакали кадрлар тайёрлашга қаратилган муҳим ташаббус сифатида аҳамият касб этди.
🔷Меҳнат ярмаркасида тумандаги қатор ташкилот ва корхоналар ўзларида мавжуд бўш иш ўринлари билан иштирок этиб, ёшларга турли соҳалар бўйича ишга жойлашиш имкониятларини тақдим этдилар.
🔷Тадбирда туман раҳбарлари иштирок этиб, ёшлар билан очиқ ва самимий суҳбат ўтказдилар. Суҳбат давомида ёшларнинг фикр-мулоҳазалари, таклиф ва ташаббуслари тингланди. Ёшлар бандлигини таъминлаш, уларни тадбиркорликка жалб этиш, стартап лойиҳаларни қўллаб-қувватлаш ҳамда замонавий касб-ҳунарларни эгаллаш борасида амалга оширилаётган ишлар ҳақида батафсил маълумот берилди.
🔷Мазкур меҳнат ярмаркаси ёшлар учун нафақат иш топиш имкониятини, балки ўз келажагини аниқ белгилаш, тўғри касб танлаш ва жамиятда ўз ўрнини топишда муҳим аҳамият касб этди.









