Данғара тумани ҳокими қабулида фуқаролар мурожаатлари кўриб чиқилди
2026-03-25 10:00:00 / Янгиликлар

Данғара тумани ҳокими қабулида фуқаролар мурожаатлари кўриб чиқилди
🔷Данғара тумани ҳокими бошчилигида навбатдаги фуқаролар қабули ташкил этилди. Унда туман ҳокимининг ўринбосарлари, тегишли идора ва ташкилотлар раҳбарлари ҳамда мутасадди ташкилотлар вакиллари иштирок этди.
🔷Қабул жараёнида фуқаролар томонидан моддий ва тиббий ёрдам олиш, тадбиркорлик фаолиятини бошлаш учун банк кредитлари ажратиш, уй-жойларни таъмирлашда амалий ёрдам кўрсатиш, ишга жойлашиш, шунингдек электр энергияси, табиий газ, ичимлик суви ҳамда бошқа коммунал хизматлар сифатини яхшилашга доир мурожаатлар билдирилди.
🔷Ҳар бир мурожаат туман ҳокими томонидан алоҳида эътибор билан тингланиб, уларни қонуний асосда ҳал этиш юзасидан тегишли чора-тадбирлар муҳокама қилинди.
🔷Айрим масалалар жойида ижобий ҳал этилган бўлса, қўшимча ўрганиш талаб этиладиган мурожаатлар юзасидан мутасадди раҳбарларга аниқ топшириқлар берилиб, уларни амалга ошириш муддатлари белгилаб қўйилди.









