Данғара тумани ҳокими бошчилигида навбатдаги фуқаролар қабули ўтказилди.
2026-03-04 10:00:00 / Янгиликлар

🔷Мазкур қабулда туман ҳокимининг ўринбосарлари, тегишли идора ва ташкилотлар раҳбарлари, сектор раҳбарлари ҳамда мутасадди ташкилотлар вакиллари иштирок этди.
🔷Қабул жараёнида фуқаролар томонидан ижтимоий ҳимоя, моддий ва тиббий ёрдам олиш, тадбиркорлик фаолиятини бошлаш ва кенгайтириш учун банк кредитлари ажратиш, уй-жойларни таъмирлашда амалий ёрдам кўрсатиш, ишга жойлашиш, электр энергияси, табиий газ, ичимлик суви ва бошқа хизматлар сифатини яхшилаш билан боғлиқ масалалар юзасидан мурожаатлар келиб тушди.
🔷Ҳар бир мурожаат туман ҳокими томонидан алоҳида эътибор билан тингланиб, уларни қонуний асосда ҳал этиш чоралари муҳокама қилинди.
🔷Масалаларнинг айримлари жойида ҳал этилди, қўшимча ўрганиш талаб этиладиган мурожаатлар бўйича эса мутасадди раҳбарларга аниқ вазифалар юклатилиб, амалга ошириш муддатлари белгилаб берилди.









