Ёшлар келажаги — соғлом ҳаётда: Данғарада гиёҳвандликка қарши маънавий тадбир
2026-02-12 12:00:00 / Янгиликлар

🔷“Ёшлар орасида гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддалар тарқалишининг олдини олиш” ойлиги доирасида Данғара туман 1-сон политехникумида ёшлар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб этиш, гиёҳвандлик ҳамда психотроп моддаларнинг зарарли оқибатлари ҳақида тушунча бериш мақсадида маънавий-маърифий тадбир ташкил этилди.
🔷Тадбирда туман ҳокими, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар,туман Кенгаши депутатлари, туман имоми, тиббиёт соҳаси вакиллари, педагоглар, ўқувчилар, уларнинг ота-оналари, ҳамда жамоатчилик вакиллари иштирок этдилар.
🔷Тадбир давомида сўзга чиққанлар томонидан гиёҳвандлик ва наркожиноятчиликнинг оғир оқибатлари, ёшларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш, спорт ва маданиятга жалб қилиш, ота-оналарнинг фарзанд тарбиясидаги масъулияти ҳақида атрофлича фикр билдирилди.
🔷Тадбир давомида мавзуга мос саҳна кўринишлари намойиш этилди, тарбиявий аҳамиятга эга видеороликлар кўрсатилди ҳамда ёшлар томонидан ижро этилган қўшиқлар иштирокчиларда катта таассурот қолдирди









