Фуқаролар мурожаатларини ҳал этиш ва шаффофлик — устувор вазифа
2026-02-07 10:00:00 / Янгиликлар

🔷Данғара тумани ҳокими раҳбарлигида туман ҳокимлиги ходимлари, тегишли соҳа ва ташкилот раҳбарлари иштирокида ижро интизомини мустаҳкамлаш ҳамда коррупциянинг олдини олиш масалаларига бағишланган йиғилиш ўтказилди.
🔷Йиғилишда Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли фармон ва қарорлари, шунингдек, ижро интизомига риоя этиш бўйича белгиланган талаблар ижроси муҳокама қилинди.
🔷Хусусан, фуқаролардан келиб тушаётган мурожаатларни ўз вақтида кўриб чиқиш, уларни қонуний ва адолатли ҳал этиш, ортиқча бюрократик тўсиқларга йўл қўймаслик масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.
🔷Шунингдек, йиғилиш давомида коррупциявий ҳолатларнинг олдини олиш, хизмат вазифаларини бажаришда ҳалоллик, шаффофлик ва қонунийлик тамойилларига қатъий амал қилиш зарурлиги қайд этилди.
🔷Йиғилиш якунида масъул раҳбарларга ижро интизомини янада кучайтириш, фуқаролар мурожаатлари билан ишлаш самарадорлигини ошириш ҳамда коррупцияга қарши курашиш бўйича аниқ топшириқлар берилди.




