Данғарада маҳаллалар хавфсизлигини таъминлашга қаратилган қарор мазмун-моҳияти тушунтирилди
2026-01-19 10:00:00 / Янгиликлар

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 5 январда қабул қилинган “Республика маҳаллаларида хавфсиз муҳитни яратиш йўналишида яхлит манзилли ишлаш тизимини жорий этишга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарор мазмун-моҳиятини аҳоли ва масъул ташкилотлар ўртасида кенг тарғиб этиш мақсадида Данғара тумани ҳокимлигида махсус учрашув бўлиб ўтди.
Учрашувда вилоят ҳокимининг ўринбосари, вилоят Ички ишлар бошқармаси бошлиғининг ўринбосари, Данғара туман ҳокими, туман ташкилот ва муассасалари раҳбарлари, маҳалла “еттилиги” аъзолари иштирок этди.
Тадбир давомида мазкур қарорнинг асосий мақсад ва вазифалари, маҳаллаларда жамоат хавфсизлигини таъминлаш, ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, ижтимоий муаммоларни барвақт аниқлаш ҳамда уларни манзилли ҳал этишга қаратилган янги тизимнинг афзалликлари атрофлича тушунтириб берилди.
Шунингдек, туман прокурори томонидан туманда умумий жиноятчилик ҳолати, содир этилган жиноятлар ва ҳуқуқбузарликлар, ушбу хавфли иллатларни келтириб чиқарган сабаблар ва шарт-шароитлар аниқ таҳлиллар асосида танқидий муҳокама қилинди.
Тадбирда қарор ижросини таъминлашда маҳалланинг ўрни, идоралараро ҳамкорликни янада кучайтириш, профилактик ишлар самарадорлигини ошириш, аҳоли билан очиқ мулоқот олиб бориш муҳимлиги алоҳида таъкидланди.









