#Хушхабар
2025-07-04 08:35:00 / Янгиликлар

#Хушхабар
ЗАФАР МУБОРАК ЧУСТЛИК ҒАЛЛАКОРЛАР!
Йил бошидан қилинган меҳнат ўз самарасини берди, 19 минг 865 тонналик, 104,4 % ғалла хирмони яратилди! Бу натижа туман тарихи учун муҳим кўрсаткич ҳисобланади.
Юксак натижаларга эришишда деҳқон ва фермер хўжаликларининг ерга бўлган масъулиятли муносабати, агротехник талабларга риоя қилиш ва иш услубидаги ёндашувлар асосий омил бўлди.
Тумандаги “Юсуфжон хожи Избосаров”, “Нор”, "Чуст Акмалжон Акбаржон", "Чуст Ҳосили МЧЖ", "Бобурмирзо Шоҳрух", "Пахтакор", "Бунёд", "Баҳром Холиқчаев", "Оқсув Олмос", "Али қори", Омад 2000", "Шариф Халил", Чуст Ўрикзор"," Саъди файз", "Чуст Отабек Ойбек"," Бекнур", "Сарварбек Шохсанам", "Бувироби Нажмиддинова", "Наби Собир", "Баракоту замин", "Чуст Баҳодир Эргашев" каби фаол фермер хўжаликлари ютуқлари билан алоҳида эътирофга сазовор бўлди.
Ғалла ўриш даврида туман ҳокимлиги, масъул идоралар, агрономлар, отрядлар ва механизаторлар ўртасидаги самарали ҳамкорлик натижасида ўрим ишлари сифатли ва ўз вақтида амалга оширилди.









