Чуст туман ҳокимлиги ахборот хизмати томонидан Матбуот анжумани ташкил этилди.
2025-05-30 13:30:00 / Матбуот анжуманлари

Чуст туман ҳокимлиги ахборот хизмати томонидан Матбуот анжумани ташкил этилди.
Матбуот анжуманида Чуст туман "Инсон" ижтимоий хизматлар маркази директори Юлдашев Шавкат Хусанбоевич "Чуст туманида "Ижтимоий ҳимоя- эътиборда"."Инсон" ижтимоий хизматлар маркази томонидан амалга оширилган ишлар хусусида батафсил маълумот берди.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 11.03.2024 йилдаги “Ўзгалар парваришига муҳтож шахсларга ижтимоий хизмат ва ёрдам кўрсатишнинг сифат жиҳатидан янги тизимини жорий этиш тўғрисида”ги 123-қарорига асосан Реестрга киритилган ўзалар парваришига муҳтож кексалар ва ногиронлиги бўлган шахслар 321 нафарни ташкил этади. Шулардан, 31 нафари ёлғиз кексалар, 18 нафари ёлғиз ногиронлиги бўлган шахслар, 211 нафари ёлғиз яшовчи кексалар, 61 нафари ёлғиз яшовчи ногиронлиги бўлган шахлардан иборат. Уларга 33 нафар ижтимоий ходим ассистентлари томонидан белгиланган хизмат ва ёрдамлар кўрсатилмоқда. Реестрга киритилганларни 234 нафарини аёллар ташкил этиши ҳақида тўхталиб ўтди.



