Чуст туман ҳокимлиги ахборот хизмати томонидан Очиқ мулоқот ташкил этилди.
2025-05-30 13:30:00 / Матбуот анжуманлари

Чуст туман ҳокимлиги ахборот хизмати томонидан Очиқ мулоқот ташкил этилди.
Очиқ мулоқотда туман Чуст тумани Электр тармоқлари корхонаси раҳбари Юлдашев Ҳалимбой Ҳошимжонович "Чуст туманида Энергия тежамкорлиги юзасидан амалга оширилаётган ишлар бўйича" батафсил маълумот берди.
Қуёш панелларини ўрнатиш бўйича амалга оширилаётган ишлар.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 16 февралдаги ПҚ–57-сон қарорига асосан, 2025 йилда 4300 кВт қуёш панеллари ўрнатиш белгиланган.
Чуст туманида 2025 йил бошидан бугунги кунга қадар 4 325 кВт (100%) қуёш панеллари ўрнатилди.
Жумладан:
- ижтимоий соҳа - 9 та объектда 160,0 кВт;
-тадбиркорлик субъектларида - 222 та объектда
3181,0 кВт.
-аҳоли хонадонларида – 117 та объектда 913 кВт;
-янги қуриладиган 4 та кўп қаватли уйларда 70,0 кВт қуёш панеллари ўрнатилганлиги, келгусида ҳам Чуст туманида ушбу ишлар давом этиши хусусида тўхталиб ўтди.


