Чуст туманида “Кундузги парвариш” хизмати ўз фаолиятини бошлади.
2025-05-31 17:30:00 / Янгиликлар

Чуст туманида “Кундузги парвариш” хизмати ўз фаолиятини бошлади.
Бугун Чуст туманидаги Навбаҳор маҳалласида Давлат хусусий шерикчилик асосида "UMNIY DETIY" номли кундузи парваришлаш хизмати очилиш маросими бўлиб ўтди.
Очилиш маросимида туман ҳокими Б. Салимжонов, нуронийлар, маҳаллада комплекс ижтимоий хизмат кўрсатувчи ходимлар, бир гуруҳ фуқаролар иштирок этди.
Тадбирда туман ҳокими Б. Салимжонов сўзга чиқиб, "барчамизга маълумки, мамлакатимизда ногиронлиги бўлган шахслар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш давлат сиёсатининг устувор йўналишларидан бири ҳисобланади. Сўнги йилларда Президентимиз раҳбарликларида ногиронлиги бўлган шахслар айниқса, болалар ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини таъминлашнинг ҳуқуқий асосларини такомиллаштириш борасида изчил ислоҳотлар амалга оширилаётганлигига ҳақида тўхталиб ўтди".
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида 2024 йил 13 декабрь куни ижтимоий ҳимоя соҳасидаги ишлар натижадорлиги ва 2025 йил учун устувор вазифалар муҳокамаси юзасидан ўтказилган видеоселектор йиғилишида “Кундузги парваришлаш” гуруҳларини ташкил этиш ҳамда унинг ҳуқуқий асосини яратиш борасидаги вазифалар ижросига доир жорий йилнинг 3 февраль куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ногиронлиги бўлган болаларга ижтимоий хизмат ва ёрдам кўрсатиш тизимини янада такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-41-сонли Қарори қарори ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 27 февралдаги “Ногиронлиги бўлган болалар учун кундузги парвариш хизматини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 126-сонли қарор ижросини таъминлаш мақсадида бугун туманимизда “Кундузги парвариш” хизматини ташкил этилмоқда.
Қарорга асосан, 3 ёшдан 18 ёшгача ногиронлиги бўлган болалар учун давлат-хусусий шериклик асосида кундузги парвариш хизмати йўлга қуйилади.
Жорий йилдан бошлаб кундузги парвариш хизматига оид фаолиятни амалга оширувчи тадбиркорлик субъектларини қўллаб- қувватлаш мақсадида субсидия асосида тадбиркорга 3 ёшдан 10 ёшгача бўлган ҳар бир боланинг бир куни учун БҲМнинг 25 фоизи, 10 ёшдан 18 ёшгача бўлган ҳар бир болага 27 фоиз миқдорда маблағлар ажратилади.







