Маҳалллада сервис компанияси фаолият бошлади
2025-05-31 18:25:00 / Янгиликлар

Маҳалллада сервис компанияси фаолият бошлади
Маҳаллаларда ободонлаштириш ишларини йўлга қўйиш, аҳоли ва коммунал хизматлар ўртасида самарали ҳамкорликни таъминлаш мақсадида янги механизмлар жорий этилмоқда.
Чуст туманининг "Мустақиллик" маҳалласида ҳам Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПҚ-234-сонли қарори ижроси доирасида 335 миллион сўм маблағ эвазига Маҳалла сервис компанияси биноси қуриб битказилди.
Замонавий кўринишга эга ва кўп функцияли бўлган мазкур бино фойдаланишга топширилди.
Очилиш маросимида Чуст тумани ҳокими Б.Салимжонов, туман Маҳаллалар уюшмаси раҳбари Н.Раҳимова ҳамда маҳалла фаоллари ва нуронийлар иштирок этдилар.
Мазкур муассаса 360 миллион сўмдан ортиқ маблағ эвазига 12 турдаги замонавий асбоб-ускуналар билан таъминланди. Янги ташкилотда 23 турдаги хизмат кўрсатиш йўлга қўйилиб, 8 нафар фуқаронинг бандлиги таъминланди.






