Сизларни 1-июн — Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни билан чин қалбимдан муборакбод этаман.
2026-06-01 05:25:00 / Раҳбариятнинг баёнотлари ва нутқлари

Фарзандларимизнинг соғлом, билимли, бахтли ва комил инсон бўлиб вояга етиши барчамизнинг энг эзгу мақсадимиздир. Бугун юртимизда болаларнинг таълим олиши, истеъдод ва қобилиятларини намоён этиши, замонавий шароитларда улғайиши учун кенг имкониятлар яратилмоқда.
Сизлар — Ватанимизнинг эртанги куни, халқимизнинг ишончи ва фахрисиз. Келажакда юртимиз тараққиёти, тинчлиги ва равнақи йўлида муносиб ҳисса қўшадиган етук инсонлар бўлиб камол топишингизга ишонаман.
Қадрли ота-оналар, устоз ва мураббийлар! Фарзандларимизни ҳар томонлама баркамол этиб тарбиялашдек шарафли ва масъулиятли фаолиятингизда барчангизга мустаҳкам соғлик, хонадонларингизга тинчлик ва файзу барака тилайман.
Байрамингиз муборак бўлсин, азиз болажонлар!
Ҳурмат билан,
Салимжонов Бахтиёржон Рахимжонович,
Чуст тумани ҳокими
