Чортоқда ғалла ўрими жадал суръатларда давом этмоқда
2025-06-16 18:30:00 / Янгиликлар
Чортоқ туманида ғалла ўрим-йиғим ишлари белгиланган тартиб асосида, жадаллик билан амалга оширилмоқда.
Хусусан, "Фарғона файзи” ММТП ҳудудида жойлашган “Чортоқ ипаги” фермер хўжалигида ўрим ишлари қизғин паллага кирган.
Фермер хўжалиги ҳамда отряд аъзоларининг ҳамжиҳатлиги, техникаларнинг юқори унумда ишлаётгани натижасида ҳосил ўз вақтида ва сифатли йиғиб олинмоқда. Ҳар бир ҳаракат самарадорликка йўналтирилган.






