Чортоқ туманида “Сўнгги қўнғироқ” тадбирлари учун хавфсизлик чоралари белгилаб олинди
2025-05-23 18:10:00 / Янгиликлар
Туман ИИБ да “Сўнгги қўнғироқ” тадбирларини тинч ва осойишта ўтказишга қаратилган хизматолди йўриқномаси ўтказилди.
Унда туман ҳокими Илҳомжон Саттаров, туман прокурори Зуҳриддин Бойзоқов, туман ИИБ бошлиғи Музаффар Нуъманов, вилоят Ички ишлар бошқармаси вакиллари, МФЙ раислари, мактаблар директорлари ҳамда ҳамкор ташкилотлар раҳбарлари иштирок этишди.
Йўриқномада мактабдан ташқари ҳолатда тадбир уюштириш, чўмилиш ҳавзаларига бориш, енгил автомашиналарда сайр қилиш ҳолатларига йўл қўйилмаслик, шунингдек, кийиниш маданияти, одоб-ахлоқ, жиноятчилик, ўқувчилар билан боғлиқ йўл-транспорт ҳодисалари ҳамда бошқа кўнгилсиз воқеалар юз беришининг олдини олишга қаратилган назорат тадбирларини кучайтириш бўйича топшириқлар берилди.





