"Ҳаж-2025" мавсумига тайёргарлик
2025-05-15 10:40:00 / Янгиликлар
Наманган вилояти бош имом хатиби Мусохон домла Аббосиддинов, туман ҳокими Илҳомжон Саттаров, туман ИИБ бошлиғи Музаффар Нуъманов ҳамда масъуллар иштирокида Чортоқ туманидан муборак ҳаж ибодатига борадиган зиёратчиларга йиғилиш ўтказилди.
Бугунги кунда юртдошларимизнинг ибодат амалларини эмин-эркин адо этишлари учун қулай шароитлар яратилмоқда. Йиғилишда ушбу мавсумда ҳаж ибодати учун Чортоқ туманидаги маҳаллалардан навбатдаги зиёратчилар томонидан ҳаж ибодатига тайёргарлик кўриш масалалари бирма-бир таъкидлаб ўтилди.
Шунингдек, зиёратчиларнинг саломатлигини ҳар томонлама мустаҳкамлаш, иссиқ иқлим шароитини инобатга олиш ҳамда йўлларда ҳаракат хавфсизлиги қоидаларига риоя этиш каби жиҳатларга ҳам алоҳида урғу қаратиш кўрсатмалари берилди.
Якунда юртимиз тинчлиги ва фаровонлиги учун дуолар қилинди.







