Чортоқда тиббиёт соҳасида коррупция ва фирибгарликнинг олдини олишга доир тарғибот тадбири ўтказилди
2025-04-23 13:55:00 / Янгиликлар
Бугун, Чортоқ тумани тиббиёт бирлашмасида туман прокурори З.Бойзоқов ва туман ИИБ бошлиғи М.Нуъманов иштирокида тарғибот тадбир бўлиб ўтди.
Унда тиббиёт ходимларига фирибгарлик ҳолатларининг олдини олиш, коррупцияга қарши курашиш, ҳамда шубҳали шахслар ҳаракати кузатилганда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга хабар бериш зарурлиги тўғрисида тушунтириш ва тавсиялар берилди. Шунингдек, беморларнинг қимматбаҳо буюмларини яқинлари орқали топширишини ташкил этишга доир тарғибот ишлари олиб бориш муҳимлиги таъкидланди.




