Чортоқ – комплекс ривожланиш сари: амалий чора-тадбирлар мухокамада
2025-04-17 19:15:00 / Янгиликлар
Чортоқ тумани ҳокимлиги мажлислар залида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 1 апрелдаги "Республика ҳудудларини жадал комплекс ривожлантириш учун танлаб олинган туман (шаҳар)ларда амалий чора-тадбирларни амалга ошириш тўғрисида"ги қарори ижросини таъминлаш масалаларига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди.
Йиғилишда Наманган вилояти ҳокимининг биринчи ўринбосари А.Абдулҳамидов, Чортоқ тумани ҳокими И.Саттаров, Иқтисодиёт ва Молия вазирлиги ҳудудлар департаменти директор ўринбосари Шерзод Абдурахмонов ҳамда тегишли соҳа ва ташкилотлар раҳбарлари иштирок этди.
Мажлисда Чортоқ туманини жадал комплекс ривожлантириш бўйича амалга оширилаётган лойиҳалар, уларнинг ҳозирги ҳолати ва келгусидаги устувор вазифалар атрофлича муҳокама қилинди.
Туманни ижтимоий-иқтисодий жиҳатдан ривожлантириш, инфратузилмани янада такомиллаштириш ва аҳоли фаровонлигини оширишга қаратилган ушбу дастурнинг босқичма-босқич ижросини таъминлаш юзасидан тегишли ташкилотлар ҳамкорлигида самарали ишлар давом эттирилиши таъкидланди.










