"Заковат" интелектуал туман босқичи
2025-04-16 17:35:00 / Янгиликлар
Ўқувчи ёшларнинг билим ва интеллекти синовдан ўтадиган, фикр юритиш ва логик тафаккур қобилиятини ривожлантирадиган "Заковат" интеллектуал ўйинлари туманимизда юқори руҳда ташкил этилди.
52-умумтаълим мактабида туман умумий ўрта таълим мактаблари ўқувчилари ўртасида ўтказиладиган "Заковат" интеллектуал ўйинининг саралаш босқичи бўлиб ўтди.
Беллашувда туманимиздаги барча умумтаълим мактабларидан иқтидорли ўқувчилардан ташкил топган жамоалар фаол иштирок этиб, ўз билимлари ва зеҳнларини намоён қилишди.
Беллашув якунида ғолиблар аниқланди:
1-ўрин – 1-сонли умумий ўрта таълим мактаби жамоаси,
2-ўрин – 13-сонли умумий ўрта таълим мактаби жамоаси,
3-ўрин – 53-сонли умумий ўрта таълим мактаби жамоаси эгаллади.
Ғолиб жамоалар ҳамда уларнинг устозларига ташкилотчилар томонидан диплом ва эсдалик совғалар топширилди. Интеллектуал ўйин иштирокчиларида катта таассурот қолдирди ва уларнинг билимга бўлган қизиқишларини янада оширишга хизмат қилди.








