Тадбиркорлар билан юзма-юз: муаммо ва ечим, таклиф ҳамда ташаббус...
2025-04-14 15:35:00 / Янгиликлар
Чортоқ тумани ҳокими Илҳомжон Саттаровнинг тадбиркорлар билан навбатдаги учрашуви "Бешкапа" ёшлар кичик саноат зонасида бўлиб ўтди.
Туман ҳокими томонидан кейинги йилларда тадбиркорликни ривожлантириш, қулай муҳит яратиш, уларни қўллаб-қувватлашга қаратилган кенг кўламли ишлар амалга оширилаётганлиги таъкидланди.
Жумладан, туманда ҳам мазкур йўналишда аниқ манзилли ишлар олиб борилаётганлиги қайд этилди.
Учрашувда тадбиркорликни ривожлантириш, янги лойиҳаларни амалга ошириш учун қулай муҳит ҳамда молиялаштириш тизимини шакллантириш бўйича амалга оширилиши лозим бўлган муҳим вазифалар юзасидан фикрлар алмашилди.
Мазкур йўналишдаги ишларни янада юқори босқичга кўтариш, тадбиркорларга ер майдонлари ажратиш, уларни молиявий қўллаб-қувватлаш, экспорт салоҳиятини ошириш борасидаги масалалар муҳокама қилинди.
Учрашув давомида тадбиркорлар ўзларини қизиқтирган саволларга туман ҳокими ва мутасаддилардан атрофлича жавоб олишди.






