Чортоқ тумани ҳокими тадбиркорлар билан учрашди
2025-04-12 15:25:00 / Янгиликлар
Чортоқ туман ҳокими Илҳомжон Саттаров "Оромгоҳ" маҳалласида жойлашган "Қуддус" даволаниш ва дам олиш масканида сиҳатгоҳлар ташкил этиш йўналишда фаолият олиб бораётган ва янги бошламоқчи бўлган тадбиркорлар билан учрашди.
Асосий эътибор, Чортоқ туманининг иқлим шароитидан келиб чиқиб, мазкур соҳани ривожлантириш орқали ички ва ташқи туризмни оммалаштиришга қаратилди.
Туман ҳокими ўз сўзида соҳада ўз бизнесини йўлга қўйиб, уни янада ривожлантиришда мавжуд муаммо, тўсиқ ва камчиликларни бартараф этиш, қолаверса, бу борада ёрдам беришга тайёр эканлигини билдирди.
Туманимиз туризм салоҳиятини янада кўчайтириш бўйича янги лойиҳалар амалга оширилаётгани, бунда эса сиз тадбиркорларнинг ҳамкорлиги бу борадаги ишларимизнинг янада олдинга юришида муҳим омил бўлади, -деди туман ҳокими.
Самимий ва очиқ мулоқот тарзида ўтган учрашувда соҳани ривожлантириш, сиҳатгоҳлар сонини янада кўпайтириш бўйича таклифлар ўртага ташланиб, муҳокама қилинди.




