Ёшлар шижоати эътироф этилди
2025-04-08 14:00:00 / Янгиликлар
Наманган давлат педагогика институти ректори Баҳодир Хусанов Чортоқ ихтисослаштирилган мактабида бўлиб, ўқувчи-ёшлар билан юзма-юз мулоқот қилди.
Самимий руҳда кечган мулоқот ўқувчилар учун ҳақиқий маҳорат дарсини ўтаб берди.
Билимга чанқоқ ва кўзлари ёниб турган ёшларнинг қўлга киритган ютуқлари ва шижоати профессор-ўқитувчилар томонидан юқори баҳоланиб, эътироф этилди.
Якунда ёшлар томонидан тайёрланган жадид боболаримизнинг ҳаётини акс эттирувчи саҳна кўриниши иштирокчилар томонидан юқори баҳоланди.










