Чортоқ туманида Ипак қурти уруғи жонлантириш учун инкобаторияга қўйилди
2025-04-04 13:20:00 / Янгиликлар
Пиллани "Деҳқончиликнинг ҳандалаги" деб бекорга айтишмайди. Бир ойда ипак қурти мўъжизавий маҳсулот яратадики, у иқтисодиётимизни ривожлантиришда муҳим ўрин тутади.
Шундан келиб чиқиб, туманда бу йилги мавсумда ҳам юқори ҳосил олиш учун астойдил киришилиб, бу борада барча зарур чора-тадбирлар кўрилди.
Бугун "Мучум Кесканёр тех сервис" ММТП ҳудудида илк ипак қурти уруғлари жонлантириш учун инкубаторияга қўйилди.
Туман ҳокими Илҳомжон Саттаров ҳамда туман ИИБ бошлиғи Музаффар Нуъмановлар айни манзилда бўлиб, жараёнларнинг бориши билан яқиндан танишишди. Ипак қурти уруғларини жонлантиришда амалга ошириладиган ишларни белгиланган талаб даражасида амалга ошириш бўйича кўрсатмалар берилди.
Маълумот учун: жорий мавсумда Чортоқ туманида 3970 қути ипак қурти парваришланиб, 238 тонна ҳосил олиш мақсад қилинган.





