ЧОРТОҚ ШАФТОЛИСИ — ЭКСПОРТБОП МАҲСУЛОТГА АЙЛАНМОҚДА
2026-06-05 12:45:00 / Янгиликлар
ЧОРТОҚ ШАФТОЛИСИ — ЭКСПОРТБОП МАҲСУЛОТГА АЙЛАНМОҚДА
Чортоқ туманида етиштирилаётган шафтоли ҳосили ўзининг юқори сифати ва таъми билан нафақат ички бозорларда, балки хорижий мамлакатларда ҳам харидорлар эътиборини қозонмоқда.
Бугунги кунда тумандаги қатор фермер ва деҳқон хўжаликлари томонидан парваришланаётган сара шафтоли маҳсулотлари хориж давлатларига экспорт қилинмоқда.
Бу эса маҳаллий боғдорчилик соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар ва замонавий агротехнологияларнинг амалий натижасидир.
Айниқса, интенсив боғларни ташкил этиш, серҳосил навларни экиш ҳамда илғор хориж тажрибаларини жорий этиш орқали ҳосилдорлик ва маҳсулот сифати сезиларли даражада ошмоқда. Натижада экспорт географияси кенгайиб, янги иш ўринлари яратилмоқда ва аҳоли даромадлари ортиб бормоқда.
— Туркия ва Италия тажрибаси асосида интенсив боғлар барпо этдик. Замонавий технологиялар ва серҳосил навлар ҳисобига етиштирилаётган маҳсулотларимиз халқаро бозор талабларига жавоб бермоқда. Бугун Чортоқ шафтолиси хорижлик истеъмолчилар томонидан ҳам юқори баҳоланмоқда, — дейди "Тўрғунбой Жўрабой Мунаввар" кўп тармоқли фермер хўжалиги раҳбари Ҳусанбой Усмонов.







