Олтин бошоқлар мавсуми: Чортоқ туманида ғалла ўрими бошланди
2026-06-04 18:50:00 / Янгиликлар
Олтин бошоқлар мавсуми: Чортоқ туманида ғалла ўрими бошланди
Юртимизда озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш, аҳолини асосий турдаги маҳсулотлар билан барқарор таъминлашда дон етиштириш алоҳида аҳамиятга эга. Ғалла — халқимиз ризқ-рўзи, баракали ҳаёт асосидир. Шу боис бугунги кунда уни аниқ ва пухта режа асосида етиштириш, зиёнсиз йиғиб-териб олиш — деҳқон ва фермерлар олдида турган муҳим вазифалардан бири ҳисобланади.
Бугун Чортоқ туманида ҳам ғалла ўримига қизғин киришилди.
Тумандаги "Мучум Кесканёр тех сервис" ММТПда ғалла ўрими олдидан тадбир бўлиб ўтди.
Ҳосилга барака, мавсумни беталафот ўтказишни тилаб дуолар қилинди.
Маълумот учун:
Чортоқ туманида жорий йилда 1832 гектар майдонда ғалла парваришланди. Етиштирилган ҳосилни тез ва сифатли йиғиштириб олиш учун 7 та отрядга 7 та ўрим комбайни бириктирилди.










