Бунёдкорлик
2026-04-25 14:20:00 / Янгиликлар
Бунёдкорлик
Аҳоли бирдамлиги — фаровон маҳалла кафолати
Ташаббусли бюджет — аҳоли бирдамлиги ва юрт фаровонлигининг амалий ифодасига айланмоқда.
Чортоқ туманининг Билиқкўл маҳалласи аҳолиси буни ўз мисолида яққол намоён этди: маҳалла ушбу лойиҳада уч маротаба ғолибликни қўлга киритди.
Натижада ҳудудда асфальтланмаган кўча деярли қолмади. Хусусан, 2025 йилнинг 2-мавсумида 1,5 миллиард сўм маблағ жалб қилиниб, бугунги кунда Хушнудлик ва Меҳриобод кўчаларида асфальтлаш ишлари жадал олиб борилмоқда.
Бу эса, аввало, аҳоли бирдамлиги, фаоллиги ва эртанги кунга бўлган мустаҳкам ишончининг самараси экани шубҳасиз.









