Саёҳат
2026-04-24 11:25:00 / Янгиликлар
Саёҳат
Наманган вилоятида ўтказилаётган Абу Али ибн Сино номидаги халқаро биология олимпиадаси доирасида иштирокчилар Чортоқ туманидаги йирик саноат корхоналаридан бири — “Chartak Mineral Water” МЧЖ фаолияти билан яқиндан танишдилар.
Меҳмонларга корхонада йўлга қўйилган замонавий ишлаб чиқариш жараёнлари, халқаро сифат стандартларига жавоб берадиган технологиялар ҳамда табиий минерал сувни қайта ишлашнинг илғор усуллари ҳақида батафсил маълумотлар тақдим этилди.
Шунингдек, Чортоқ заминининг ноёб табиий ресурсларидан самарали фойдаланиш, маҳсулотларни жаҳон бозорига чиқариш ва экспорт географиясини кенгайтириш борасида амалга оширилаётган ишлар иштирокчиларда катта қизиқиш уйғотди.
Маълумот ўрнида, бугунги кунда мазкур корхонада уч сменали иш режими йўлга қўйилган бўлиб, кунига 700 минг дона маҳсулот ишлаб чиқарилмоқда ҳамда 15 дан ортиқ хорижий давлатларга экспорт қилинмоқда.










