Фуқаролар_қабули_бўлиб_ўтди
2026-03-31 13:30:00 / Янгиликлар
#Фуқаролар_қабули_бўлиб_ўтди
Бугун Ўзбекистон Республикаси Президентининг Чортоқ туманидаги халқ қабулхонасида Чортоқ тумани ҳокими Илҳомжон Саттаров томонидан навбатдаги ҳафта қабули ўтказилди.
Фуқаролар томонидан уй-жой, ижтимоий ёрдам, соғлиқни сақлаш, ишга жойлашиш, кадастр, банк хизматлари ва кундалик ҳаётга дахлдор қатор масалалар юзасидан мурожаатлар билдирилди.
Қабул жараёнида мутасадди идоралар масъуллари ҳамда тажрибали нуронийлар иштирок этди. Мурожаатлар батафсил ўрганилиб, айрим масалалар шу жойнинг ўзида ҳал этилди, фуқароларга ҳуқуқий тушунтиришлар берилди.
Муддат талаб этувчи масалалар эса белгиланган тартибда кўриб чиқилиб, ижроси қатъий назоратга олинди.







