Чортоқ туманида “Ватанпарварлик ойлиги” доирасида кенг қамровли маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди
2025-12-24 11:55:00 / Янгиликлар
Ушбу тадбир Чортоқ туманидаги 1-сонли политехникумда “Миллий армия — Она юрт қалқони, тинчлигимиз посбони!” шиори остида бўлиб ўтди.
Тадбирда туман ҳокимлиги, Республика Маънавият ва маърифат марказининг туман бўлинмаси, ҳарбий қисм зобитлари, ҳарбий хизмат фахрийлари ҳамда ёшлар фаол иштирок этди.
Тадбирда сўз олганлар томонидан Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганига 34 йил тўлиши, шунингдек, Ватан ҳимоячилари куни байрамининг мамлакат тараққиёти, юрт тинчлиги ва халқ фаровонлигини таъминлашдаги ўрни ва аҳамиятига тўхталиб ўтилди.
Расмий маросим тантанали саф тортиши билан бошланиб, Давлат мадҳиясининг янграши билан давом этди.
Тадбир якунида ёшлар томонидан ижодий ва спорт чиқишлари намойиш этилди, шунингдек, ҳарбий техника ва қурол-аслаҳалар кўргазмаси ташкил этилиб, иштирокчиларга тақдим қилинди.










