Чортоқ туманида байрам шукуҳи...
2025-12-22 10:00:00 / Янгиликлар
Янги йил байрами арафасида Чортоқ туманида байрамона муҳит яратиш ишлари жадал давом этмоқда.
Бу йил тумандаги маданият маркази ҳудудида ўрнатилган Янги йил арчаси байрамнинг асосий рамзига айланиб, аҳоли ва меҳмонларга кўтаринки кайфият улашади. Айни пайтда ҳудудда ободонлаштириш, безатиш ва якунловчи тайёргарлик ишлари олиб борилмоқда.
Байрам тадбирларини юқори савияда ташкил этиш, аҳоли учун қулай, хавфсиз ва маданий ҳордиқ чиқаришга мос муҳит яратиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Чортоқ тумани ҳокими Илҳомжон Саттаров мазкур манзилда бўлиб, амалга оширилаётган ишлар билан танишди.
Масъулларга байрам кунларида жамоат тартиби ва хавфсизликни таъминлаш, аҳолининг мазмунли дам олиши учун барча зарур шароитларни яратиш, тадбирларни кўтаринки руҳда ўтказиш бўйича аниқ кўрсатма ва топшириқлар берилди.





