Чортоқда байрам шукуҳи
2025-12-20 10:45:00 / Янгиликлар
Юртимиз бўйлаб Янги йил байрамига хос қувонч ва шукроналик кайфияти ҳукм сурмоқда. Ана шу байрамона руҳ Чортоқ туманининг марказий бозорида ҳам яққол намоён бўлиб, бозорга кирган ҳар бир инсонни ўзгача илиқ муҳит билан қарши олмоқда.
Расталардаги мўл-кўл маҳсулотлар, харидорларнинг хушнуд қиёфаси ва сотувчиларнинг самимий муносабати тинч ва обод юртдаги фаровон ҳаёт манзарасини ифодалайди.
Байрам кунларида туман ҳокимлиги, Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ҳамда бошқа ҳамкор ташкилотлар томонидан ташкил этилган арзонлаштирилган озиқ-овқат маҳсулотлари ярмаркаси эса аҳоли учун айни муддао бўлмоқда. Мазкур ярмарка орқали ижтимоий аҳамиятга эга маҳсулотлар ҳамёнбоп нархларда таклиф этилиб, ҳар бир хонадон дастурхонининг тўкин бўлишига хизмат қилмоқда.






