ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МУСТАҚИЛЛИГИНИНГ ЎТТИЗ ТЎРТ ЙИЛЛИК БАЙРАМ
2025-08-28 17:50:00 / Раҳбариятнинг баёнотлари ва нутқлари
Ассалому алайкум азиз байрам иштирокчилари!
Жонажон ватанимизда шоду хуррамлик билан кутиб олинадиган қутлуқ байрамлар ва муҳим саналар кўп.
Лекин халқимизнинг улкан жасорати ва матонати билан, 1991 йил 31 августда қўлга киритилган Ўзбекистон Республикасининг давлат Мустақиллиги кўп минг йиллик тарихдаги ҳеч қачон унутилмайдиган, қадр-қиммати ва аҳамияти, йиллар, асрлар ўтгани сайин тобора ортиб борадиган буюк тарихий воқеадир.
Сўзим аввалида барчангизни энг азиз ва энг улуғ байрам мамлакатимиз Мустақиллигининг 34 йиллиги билан самимий табриклашга, Сизларга, Сизларнинг тимсолингизда бутун туманимиз аҳлига ўзимнинг юксак эхтиромим ва эзгу тилакларимни изхор этишга ижозат бергайсизлар.
Азиз ҳамюртлар!
Айнан миллий Мустақиллик эл юрт учун жаҳон ҳамжамиятидан муносиб ўрин эгаллаб ҳуқуқий демократик давлат, ва эркин фуқаролик жамиятини қуриш, шу жумладан ҳаётнинг турли соҳа ва тармоқларида кенг кўламли исоҳотларни амалга ошириш учун мустаҳкам замин яратиб, эришаётган барча ютуқ марраларимизнинг асосий манбаси бўлиб келмоқда.
Айниқса муҳтарам Президентимиз Шавкат Миронович Мирзиёев бошчиликларида Янги Ўзбекистонни барпо этиш ва уни жаҳонга тараннум қилиш бўйича юксак натижаларни қўлга киритаётгани, бу ютуқлар ҳалқаро жамоатчилик томонидан этироф этилаётгани, энг асосийси, ватандошларимизнинг онгу-тафаккури, дунё қараши ўзгариб ислоҳотлар самарасини кундалик хаётида ҳис қилиб яшаётганимизни алоҳида такидлаш зарур.
Қадрли байрам иштирокчилари!
Айни кунларда бутун Республикамизда бўлгани каби туманимизда хам Мустақиллик байрамини кексаю ёш, барчамиз биргаликда “Ватан учун, миллат учун, халқ учун” шиори остида кенг нишонламоқдамиз.
Маҳаллаларда меҳнат жамоаларида, Мустақиллик байрамига бағишлаб, марифий учрашувлар очиқ мулоқот ва маданий тадбирлар ўтказилмоқда.
Муҳтарам Президентимиз томонларидан кўрсатилаётган оталарча ғамхўрлик ва яратиб бераётган имкониятлари натижасида, бугун туманимиз кенг қурилиш ва бунёдкорлик майдонига айланмоқда.
Қисқа муддатда 201 км ички йўллар асфальтланди ва бу жараёнлар жадал давом этмоқда. Йил якунига қадар эса асфальт бўлмаган кўчалар қолмайди. Албатта, буни тарихий воқеа, деб бемалол айта оламиз. Қолаверса, Арбағиш маҳалласидан хитойлик мутахассислар билан ҳамкорликда 52 км ичимлик суви қувурлари тортиш ишлари жадал давом этмоқда. Бу лойиҳанинг якунланиши натижасида аҳолимизнинг узлуксиз тоза ичимлик сувига бўлган талаби тўлиқ қондирилади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПҚ–132-сонли қарори асосида туманимизга
70 млрд.сўм ажратилди. Бу маблағ ҳисобидан туризм зонаси
мастер-режаси ишлаб чиқилди, Катта Наманган канали соҳиллари бетонланмоқда, аҳоли учун дам олиш масканлари барпо этилмоқда. Шу билан бирга, Бешкапа кичик саноат зонаси йўл инфратузилмаси яхшиланди, туман марказидаги йирик кўчаларда сув ва канализация тармоқлари тўлиқ янгиланмоқда.
Байрам арафасида Ласкидон ва Юксалиш маҳалла фуқаролар йиғинлари ҳудудида жойлашган 24 ҳамда 30 сонли мактабгача таълим ташкилотларини янги бинолари фойдаланишга топширилди.
Азиз дўстлар!
Туманимизда тиббиёт соҳасида ҳам кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилмоқда ва буни алоҳида эътироф этмоқчиман.
Биргина жорий йилнинг ўзида соҳага 10 млрд.сўм маблағ йўналтирилди.
Бунинг натижасида мавжуд 21 та оилавий поликлиника замонавий қиёфа касб этди. Туман марказий поликлиникасига 200 дан зиёд замонавий тиббий диагностика ускуналари ўрнатилмоқда. Энди аҳолимиз мураккаб ташхислар учун вилоят марказига ёки пойтахтга бормайди, тумандаёқ сифатли тиббий хизмат олади.
Қадрли байрам иштирокчилари!
Шу ўринда туманимиз ёшлари томонидан қўлга киритилаётган ва эришилаётган марраларни эътироф этишни жоиз деб биламан.
Жорий йилда 209 нафар хорижий тил ўқитувчилари миллий ва хорижий сертификатларни қўлга киритдилар.
201 нафар битирувчилар
IELTS, 178 нафар битирувчи миллий сертификат соҳибига айланди.
Айниқса Чортоқ ихтисослаштирилган мактаби 7-синф ўқувчиси Зулайхо Одилжанова IELTS дан 7,5 балл натижага эришиб, вилоятда тенгсиз кўрсаткич қайд этди. Олий таълимга кириш кўрсаткичлари ҳам йил сайин ўсмоқда.
Агар 2020–2021 ўқув йилида 28 фоиз битирувчи олий таълимга қабул қилинган бўлса, ўтган ўқув йилида 2.883 нафар битирувчидан 1.182 нафари (41 фоиз) давлат ва нодавлат олий таълим муассасаларига ўқишга кирди. Шунингдек,
286 нафар битирувчи хориж ва юртимизнинг нуфузли университетларига тўғридан-тўғри қабул қилинди.
Бу ҳам бўлса юртимиздаги таълим ислоҳотларининг, ёшларга яратилаётган шароит ва имкониятлар, қолаверса, мустақиллик неъматларининг амалдаги ифодасидир.
Ёшларимиз бўш вақтини мазмунли ўтказиши учун туманимизда янги спорт майдонлари, маданий марказлар қурилмоқда. Жорий йилда Оқ терак маҳалласида 1,8 млрд.сўм маблағ асосида замонавий мини футбол майдони қурилиб, байрам арафасида ёшларимизга фойдаланишига топширилади. Қолаверса, Чортоқ спорт мактабида турли спорт секциялари янгидан қурилиб, мавжудлари замонавий кўринишга келтирилмоқда. Албатта, бу каби ишлар ёшларимизнинг спорт билан мунтазам шуғулланишлари ва бу орқали юксак марраларни забт этишларида бош манба бўлиб хизмат қилади.
Азиз ҳамюртлар!
Ҳеч шубҳасизки, мустақилликнинг энг катта ютуқларидан бири — юртимизда тадбиркорликка кенг йўл очилганидир. Айниқса, сўнгги йилларда Президентимиз томонларидан тадбиркорларга катта эътибор қаратилмоқда. Бунинг ёрқин намунаси сифатида туманимиздаги “Chartak Mineral Water” МЧЖ таъсисчиси Абдурайимов Баҳодир Турсуновичнинг “Меҳнат шуҳрати” ордени билан тақдирланганини улкан фахр билан таъкидлаш мумкин.
Бу – мустақиллик шарофати билан тадбиркорларга яратилаётган имкониятларнинг ёрқин ифодасидир.
Барчангизни номингиздан юксак мукофот соҳиби Боходир Турсунович Абдураимовни яна бир бор табриклашга ижозат бергайсизлар.
Қадрли юртдошлар!
Шу улуғ айёмда яна бир бор барчангизни чин дилдан табриклайман. Хонадонларингизга тинчлик-осойишталик, соғлик-саломатлик, дастурхон-ларингизга барака тилайман.
Мустақиллигимиз абадий бўлсин! Байрамингиз муборак, азиз юртдошлар!

