ЮРИСТ
Юридик хизмат ходимлари фаолиятини тартибга солувчи асосий қонун ҳужжатларини санаб беринг.
Юридик хизмат фаолиятининг асосий йўналишлари.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 19 январдаги ПҚ–2733-сон қарорига асосан юридик хизмат ходимларига қандай имтиёзлар яратилган?
«Ўзбекистон — 2030» стратегиясининг асосий ғояларини айтиб беринг.
Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини тайёрлаш босқичларини айтиб беринг.
Юридик хизмат ходимининг жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқишдаги иштироки.
Жисмоний ва юридик шахслар мурожаатларининг турлари ва шакллари.
Норматив-ҳуқуқий ҳужжат тушунчаси ва турлари.
Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг ўзаро нисбати.
Норматив-ҳуқуқий ҳужжатга расмий шарҳ бериш тартиби.
Халқ депутатлари Кенгашларининг ҳамда ҳокимларнинг ваколатлари нималардан иборат?
Кимлар қонунчилик ташаббуси ҳуқуқига эга?
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан қандай ҳужжатлар қабул қилинади?
Ўзбекистон Республикаси Конституциясига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Конституциявий судининг вазифалари.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясига мувофиқ Марказий сайлов комиссиясини шакллантириш тартиби.
Фуқаролик процессида аризани кўрмасдан қолдириш асослари.
Қандай ишлар иқтисодий судларга тааллуқли?
Ўзбекистон Республикаси Конституциясига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Президенти лавозимига қўйиладиган талабларни ва сайлаш тартибини айтиб беринг.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясига мувофиқ Бош вазирга ишончсизлик вотумини билдириш асоси ва тартиби қандай?
Зарарни қоплаш деганда нимани тушунасиз? Давлат органлари ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари томонидан етказиладиган зарар ким томонидан тўланади?
