ДХХ кубоги республика босқичи мусобақаларида Чилонзор ёшлари ғалабаларга эришмоқда
2025-08-21 14:10:00 / Янгиликлар
Ёшлар ўртасида ўтказилаётган футбол ва мини-футбол бўйича анъанавий Давлат хавфсизлик хизмати кубогининг ҳал қилувчи республика босқичи давом этмоқда.

Финал босқичи учун саралаб олинган 42 та жамоа ўртасида қизғин мусобақалар бўлиб ўтмоқда.
Мусобақанинг Республика босқичида пойтахтимиз шаънини ҳимоя қилаётган Чилонзор тумани жамоаси мусобақаларда кетма-кет ғалабаларни қўлга киритмоқда.
Дастлаб Тошкент вилоятилик ёшларни 4:0 ҳисобда мағлуб қилган футболчиларимиз куни-кеча Навоий вилояти ёшларининг футбол жамоасини 2:0 ҳисобда мағлубиятга учратди.
Туман ҳокимлиги номидан туманимиз ёшларини ушбу ғалабалар билан қутлаймиз ва кейинги мусобақаларда катта муваффақиятлар тилаймиз.




