Туманни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бизнес режаси ижроси муҳокама қилинди
2026-01-12 15:35:00 / Янгиликлар

👉👉👉 Йиғилишда туманни 2026 йилда ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича тузилган бизнес режанинг ижроси муҳокама қилинди ва ҳар бир йўналиш бўйича масъуллар бириктирилиб, режалаштирилган ишларни амалга ошириш юзасидан аниқ кўрсатма ва топшириқлар берилди.
⬅️ Маълумот учун айтиб ўтиш жоизки, жорий йилда туманимизда маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобига "Лутфий" маҳалласида жойлашган 12-сонли маданият маркази ўрнида 180 ўринли давлат МТТ қурилиши, "Ал Хоразмий" маҳалласида жойлашган 126-сонли умумтаълим мактабининг бўш турган майдонида 990 ўринли қўшимча мактаб биноси қуриш, "3-Катта Чилонзор" маҳалласидаги спорт мактабининг бўш турган майдонида 240 ўринли спорт мажмуаси қуриш ишлари режалаштирилган.
⬅️ Шунингдек, "Обод маҳалла" дастури доирасида "Диёр", "Фидокор", "Нафосат" маҳаллаларида қурилиш-таъмирлаш ишлари олиб борилиши ҳам режага киритилган. Бундан ташқари, Марказий кўчаларни ягона дизайн кодга олиб келиш бўйича Муқимий кўчасининг 2,5 километр қисми янги ва замонавий қиёфага келтирилади.
⬅️ Шу билан бирга, "Қатортол" кўчасининг 1 километр қисми, Чўпонота кўчасининг 2,5 километр қисми, КХАЙ кўчасининг 0,7 километр қисми туризм кўчасига айлантирилади.
⬅️ Давлат-хусусий шериклик асосида 15 та МФЙнинг идоралари замонавий қиёфада қуриб берилади. Аҳоли ҳордиқ чиқариши учун Тўхтагул кўчасининг 0,7 километр қисми, Сеул кўчасининг 1,7 километр қисмида сояли сайр кўчалари барпо этилади.
⬅️ "Бектўпи", "Лутфий", "Бешқўрғон", "Яккатут" маҳаллалари ҳудудларида боғлар барпо этилади ҳамда "Бўрижар", "Катта Навбаҳор", "Фидокор", "Лутфий", "Бектўпи" маҳаллалари ҳудудларида фавворалар қурилиши ҳам режага киритилган.
⬅️ Аҳолига қулайлик яратиш мақсадида 34 та маҳалла ҳудудида дала дўконлари ташкил этилади. "Оқтепа" канали қирғоқлари бўйлаб 0,9 километр, "Бўрижар" канали соҳилларининг 3,3 километр қисми ободонлаштирилиб, сайилгоҳларга айлантирилиши кўзда тутилган.
👉👉👉 Жорий йилда туманимиз аҳолиси, ҳокимлик, МФЙлар еттиликлари ва барча ташкилотлар ҳамкорликда, ҳамжиҳатликда ҳалоллик, ғайрат ҳамда шижоат билан фаолият олиб борсак, албатта ушбу бизнес режада кўзда тутилган барча марраларга эришамиз ва туманимиз ҳар томонлама ривожланади.

